«Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионатида навбатдаги ғалабани қўлга киритди

12:19 26 Октябр 2025 Спорт
318 0

Кеча, 25 октябрь куни Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 6-туридан ўрин олган ўйинлар старт олди. Тур доирасида Криштиану Роналду бошчилигидаги «Ал-Наср» клуби «Ал-Ҳазем» жамоаси майдонига сафар қилди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида ҳисоб очилди. Айман Яҳёнинг узатмасидан сўнг, Жоау Феликс ўз номини таблога ёздириб қўйди. Биринчи бўлим 0:1 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 88-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Уэслейнинг узатмасидан сўнг, Криштиану бу мавсум Саудия чемпионатидаги бешинчи голини киритди.

Учрашув айнан 2:0 ҳисоби билан якунланди. Ўйиндан сўнг, «Sofascore» портали «Ал-Наср» ярим ҳимоячиси Айман Яҳёни ўйин қаҳрамони деб топди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 8,1 баллга баҳоланди.

Маълумот учун, «Ал-Наср» кейинги ўйинини 28 октябрь куни «Қирол кубоги» мусобақаси доирасида «Ал-Иттиҳод» жамоасига қарши ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер