Трамп маъмурияти Россияга қарши янги санкциялар тайёрлади

17:27 25 Октябр 2025 Дунё
463 0

Reuters хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Россия иқтисодиётининг асосий тармоқларига қарши янги санкциялар пакетини тайёрлаган. Ушбу чекловлар Россия урушни тўхтатишдан бош тортган тақдирда жорий этилади.

Маълумотларга кўра, санкцияларнинг айримлари банк тизими ҳамда нефть етказиб бериш инфратузилмасига қаратилган.

Трамп 22 октябрда жорий этилган чекловларнинг натижаларини кузатиш учун бир неча ҳафта кутмоқчи. У янги санкцияларни маъқуллашга тайёр, бироқ уларни яқин ой ичида эълон қилиши кутилмаяпти.

Reuters шунингдек, АҚШ расмийлари Европа Иттифоқига Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиб, Украинага юбориладиган қуролларни харид қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашларини билдирганини ёзади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер