Қозоғистондан 4 нафар бола Ватанга қайтарилди

18:38 19 Октябр 2025 Жамият
272 0

Иллюстратив фото

Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган 4 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 18 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда яна 4 нафар вояга етмаган бола Нукус шаҳрига олиб келинган. Улар дастлаб тиббий кўрикдан ўтказилиб, психологик ёрдам кўрсатилади.

Қайд этилишича, агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси болаларни кейинчалик оилавий болалар уйларига жойлаштиришни режалаштирмоқда.

«Бу чора-тадбирлар уларнинг барқарор ижтимоий мослашуви ва муносиб шароитда улғайишини таъминлашга қаратилган», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?