Садриддин Ҳасанов жаҳон футболидаги энг иқтидорли ёш футболчилар қаторига кирди

19:21 16 Октябр 2025 Спорт
296 0

Фото: ЎФА

Ўзбекистонлик ёш футболчи, U-17 терма жамоаси аъзоси Садриддин Ҳасанов дунёнинг 60 нафар умидли ёш ўйинчилари қаторидан жой олди. «The Guardian» нашри томонидан эълон қилган рўйхатга 2008 йилда туғилган энг яхши футболчилар киритилган.

Манбанинг қайд этишича, Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳужумчиси Садриддин Ҳасановга бугунги кунда Туркия клублари қизиқиш билдирмоқда. Агарда 17 ёшли футболчи Осиё футбол конфедерациясининг «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» совринига сазовор бўлса, яқин вақтларда унинг трансфер бозори «қизиб кетиши» эҳтимоли ҳам бор.

«Ҳасанов чап қанотдан марказга кескин кириб боришни ёқтиради, у тезкор, жисмонан бақувват ва гол уришга интилувчан. Шу билан бирга, у ғалаба руҳи билан ҳам ажралиб туради», дейилади хабарда.

Нашр, шунингдек, апрель ойида бўлиб ўтган U-17 Осиё кубоги финалида Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши 9 нафар футболчи билан ўйнаб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришганига ҳам эътибор қаратган. Айниқса, ушбу ўйинда Ҳасанов жамоага етакчилик қилгани алоҳида қайд этилган.

«У жамоани 2:0 ҳисобидаги ғалабага илҳомлантирди, ўзи ҳам гол урди. У жами тўртта голи билан, мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди», деб ёзади «The Guardian».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?