ЎФА «Нефтчи» билан боғлиқ қарздорлик ҳолатини аниқлади

15:57 03 Октябр 2025 Спорт
196 0

Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг сентябрь ойи охиридаги йиғилишида «Нефтчи» клубининг футболчи Сардор Абдураимов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков олдидаги қарздорликлари мавжудлиги тасдиқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

«Қўмита йиғилиши баёнига кўра, фарғоналиклар Абдураимов олдидаги қарздорликни жорий йилнинг 10 октябрь санасига қадар, Иванковга тўланмай қолган иш ҳақини эса жорий йилнинг 6 октябрь кунигача тўлаб бериши белгиланган.

Клуб тарафидан ушбу қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаса, унга нисбатан молиявий жарималарга қўшимча равишда оғирроқ спорт санкциялари қўлланилиши юзасидан огоҳлантирилди», – дейилади, ПФЛ хабарида.

Маълумот учун, ўтган йиллар мобайнида бунга ўхшаш ҳолатлар клублардан 3 очко олиб ташланишига сабаб бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?