Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

19:20 02 Октябр 2025 Спорт
303 0

Ўзбекистон ва Озарбайжон мамлакатлари 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасига мезбонлик қиладиган бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.

«Бугун ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар қаторида 2027 йилги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионати мезбонлари аниқланди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда ёшлар ўртасидаги Мундиалга мезбонлик қилиши белгиланди. Мазкур мусобақа ФИФА томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади», — дейилади Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабаридан.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 4 марта Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Терма жамоамизнинг энг яхши натижаси чорак финал ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?