Қозоғистонда Telegram офиси очилди

16:56 02 Октябр 2025 Дунё
229 0

Фото: Акорда

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровни қабул қилди. Бу ҳақда Акорда матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув Халқаро “Digital Bridge 2025” форуми доирасида бўлиб ўтган. Суҳбат давомида таълим, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Тоқаев Telegramʼнинг мамлакатда рақамли кун тартибини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаган. Чунки компания эндиликда расман “Astana Hub” иштирокчисига айланган, Қозоғистонда ўз офисини очган ва “AIem.Ai” марказида сунъий интеллект лабораторияларини йўлга қўйган.

Ўз навбатида Павел Дуров Қозоғистон Президентига сунъий интеллект соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида маълумот берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?