Россия ҳукумати мигрантлар болаларининг мактабга қабул қилиниши устидан назорат ўрнатмоқчи
Россия ҳукумати мигрантлар фарзандларини мактабга қабул қилиш жараёнини назорат қилиш учун янги механизм жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
Лойиҳага кўра, мамлакат Ички ишлар вазирлиги тайёрлаган ҳукумат қарори болаларни мактабга қабул қилиш тўғрисидаги маълумотлар бўйича идоралараро ахборот алмашинувини тартибга солади. Унинг ёрдамида рус тилидан тест синовини топширмаган ёки турли сабабларга кўра мактабга қабул қилинмаган мигрантлар фарзандлари ҳақида тезкор маълумот олиш имкони яратилади.
Ҳужжат шунингдек, маълумотлар алмашинувида иштирок этувчи давлат органлари ва уларнинг ахборот тизимлари рўйхатини белгилайди, маълумотлар формати ҳамда уларни тасдиқлаш тартибини аниқлайди.
Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Давлат бошқарув университети профессори Владимир Волохнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа «мигрант болаларини аниқлаш, уларни адаптация қилиш ва Россия жамиятига интеграциялаштириш»га хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг