«Ал-Наср» клуби навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

11:01 27 Сентябр 2025 Спорт
129 0

Кеча, 26 сентябрь куни Саудия Арабистони Профессионал лигаси 4-туридан ўрин олган «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Наср» ўйини бўлиб ўтди.

Жидда шаҳрида ўтган баҳс мезбонларнинг мағлубияти билан якунланди. Учрашувда ҳисоб 9-дақиқада «Ал-Наср» томонидан очилди. Кингсли Команнинг узатмасидан сўнг, Садио Мане ўз номини таблога ёздириб қўйди.

35-дақиқада эса Садио Маненинг узатмасидан сўнг Криштиану Роналду ўйиндаги иккинчи, фаолиятидаги 946-голини киритди. Баҳс айнан шу ҳисоб билан якунланди.

Учрашувдан сўнг, «Sofascore» портали «риядликлар» аъзоси Жоау Феликсни ўйин қаҳрамони деб топди. Португалиялик футболчининг ҳаракатлари портал томонидан 8 баллга баҳоланди.

Маълумот учун, «Ал-Наср» клуби ўзининг навбатдаги ўйинини 1 октябрь куни ўтказади. Шу куни жамоа Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасида Ироқнинг «Ал-Завра» клубини қабул қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?