Пентагон махфий йиғилиш учун юзлаб генералларни бир жойга тўплайди

14:14 26 Сентябр 2025 Дунё
124 0

АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет келаси ҳафта Виржиния штатида бўлиб ўтадиган ёпиқ йиғилишга мамлакатнинг олий ҳарбий раҳбариятини таклиф қилди. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.

Унда айтилишича, мазкур йиғилишга дунёнинг турли бурчакларидан юзлаб генерал ва адмираллар иштирок этади. Кун тартибидан ўрин олган мавзулар ҳақида аниқ маълумотлар эълон қилинмаган. Бу эса кўплаб оммавий ахборот воситаларида турли хил миш-мишларнинг тарқалишига сабаб бўлмоқда.

Пентагон матбуот котиби Шон Парнеллнинг таъкидлашича, АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет келаси ҳафта бошида юқори мартабали ҳарбий раҳбарларга мурожаат билан чиқиши кутилмоқда.

Тахминларга кўра, ушбу учрашувда АҚШ ҳарбий қўмондонлигини қисқартириш мавзуси кўтарилиши мумкин. Маълумотларга кўра, шу йилнинг май ойида мудофаа вазири Пит Хегсет ортиқча тузилмаларни тугатиш учун фаол генераллар ва адмираллар сонини 20 фоизгача қисқартиришни буюрган. ОАВларда тарқалган хабарлардан билиш мумкинки, бу ҳаракат аллақачон АҚШ армиясида кўплаб кескинликни келтириб чиқарган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?