Трамп Вашингтонда ўлим жазосини қўллашни тасдиқловчи фармонни имзолади

13:44 26 Сентябр 2025 Дунё
103 0

Иллюстратив фото

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонда ўлим жазосини қўллашни тасдиқловчи фармонни имзолади. Бу ҳақда Овал кабинет хабар берди.

Шу тариқа бу жазо штат ҳисобланмайдиган Колумбия округида кучга кирди. Пойтахт ҳудуди эса расман Конгресс томонидан бошқарилади.

Америка нодавлат ўлим жазоси ахборот маркази маълумотларига кўра, 1973 йилдан бери АҚШда ўлимга ҳукм қилинган 200 киши оқланган, улардан 108 нафари қора танли эди.

Ҳозир ўлим жазоси АҚШнинг 27 штатида қонуний бўлиб, улардан олтитасида мораторий мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?