Икки ҳудудда тиббиёт муассасасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти
Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Олтиариқ тумани Марказий поликлиникаси ходимаси Н.Р. фуқаро Д.У.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда берган ва бу иши эвазига 1,5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимаси П.Д. фуқаро Н.Г.нинг ишончига кириб, уни тиббиёт муассасаларининг бирига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 15 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг