Нетаньяҳу Қатарни «террористларга бошпана беришда» айблаб, Доҳага берилган зарбаларни оқлади

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Қатар ҳукуматини «террористларга бошпана бериш»да айблади ва мамлакат ҳаво кучлари томонидан Доҳага йўналтирилган зарбаларни шу билан оқлади. Унинг таъкидлашича, шаҳарда Фаластиндаги «ҲАМАС» ҳаракатининг раҳбарлари бўлган.
«Мен Қатарга ва террористларни паналатаётган барча давлатларга мурожаат қиламан: ё уларни чиқариб юборинг, ё адолат олдига олиб келинг. Агар бундан бош тортсангиз, бу ишни биз қиламиз», — деди Нетаньяҳу.
Исроил бош вазири аввалги баёнотларида қайси давлатга зарба берилганини аниқ очиқламаган эди. Бу гал эса у биринчи марта Қатарни тилга олди.
Нетаньяҳунинг сўзларига кўра, Исроилнинг Доҳадаги зарбалари 2001 йил 11 сентябрдан кейин АҚШнинг Афғонистонда олиб борган ҳарбий кампанияси билан баробар асосга эга. Унинг фикрича, Исроил тарихида 2023 йил 7 октябрда «ҲАМАС» радикаллари амалга оширган ҳужум — 11 сентябрь воқеаси билан тенглаштирилади.
«Америка 11 сентябрдан кейин нима қилди? У террористларни қаерда бўлишидан қатъи назар таъқиб қилишга ваъда берди. Ортидан БМТ Хавфсизлик кенгашида ҳеч қайси ҳукумат террористларни паналатмаслиги кераклиги ҳақида резолюция қабул қилинди», — дея эсга олди у.
Нетаньяҳунинг таъкидлашича, Исроил ҳам Доҳадаги зарбалар орқали айнан шу руҳда ҳаракат қилган:
«Биз 7 октябрдаги қирғинни амалга оширган террористлар ташкилотчилари изидан тушдик. Бу Қатарда бўлди. Чунки Қатар уларга бошпана, молия, ҳашаматли виллалар бериб, ҲАМАСни қўллаб-қувватлади. Биз Америка 2001 йилда «Ал-Қоида»га қарши Афғонистонда қандай иш тутган бўлса, худди шундай йўл тутдик», — деди Исроил бош вазири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг