Бўстонлиқда кучли шамол оқибатида «дом»лардан бирининг том қисми учиб кетди (+видео)

08:38 13 Июнь 2025 Жамият
182 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида содир бўлган кучли шамол оқибатида уйларнинг том қисми учиб кетгани акс этган видеолар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги изоҳ берди.

Билдирилишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва ФВДТ таркибига кирувчи корхона, ташкилотлар куч воситалари зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган ҳамда вазият оқибатларини бартараф этишга киришган.

Аниқланишича, содир бўлган кучли шамол оқибатида битта тўрт қаватли уйнинг том қисми зарар кўрган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар аниқланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?