Бухорода эркак бўз эчкиэмарга нос чектирди

15:18 12 Июнь 2025 Жамият
161 0

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида фуқаро Ўзбекистон Қизил китобга киритилган бўз эчкиэмарга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги тасвирланган видеолар тарқалди. Бош прокуратура воқеа юзасидан маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси, Ички ишлар ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, тезкор ўрганиш ишлари амалга оширилган.

Маълум бўлишича, жорий йил 1 июнь куни Жондор тумани «Ёш Куч» маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.Ғ. чўл ҳудудидаги дала шийпонига тасодифан кириб қолган бўз эчкиэмарни ушлаб, унинг оғзига тамаки маҳсулотини солган ва кейинчалик яйловга қўйиб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳуқуқбузарга нисбатан ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун вилоят ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 1-қисмига нисбатан баённома расмийлаштирилган.

Таъкидлаш жоиз, қонунчиликка мувофиқ, ҳайвонларга, хусусан муҳофаза остидаги турларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?