Тошкент вилоятида юк машинаси велосипед ҳайдаб кетаётган 9 ёшли болани уриб юборди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида юк машинаси 9 ёшли болани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси соат 11:30 да Нурафшон — Оққўрғон — Янгийўл автомобиль йўлининг 57-километрида, Янгийўл туманининг Байтиш маҳалласидан ўтувчи йўлда содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, «МАН» юк машинасини 30 ёшли ҳайдовчи бошқарган. У ўнг томондан чап томонга ҳаракатланиб ўтаётган велосипеддаги болани уриб юборган. Бола турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Бўстонлиқ тумани, «Чимён» МФЙ ҳудудида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин юз бергани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг