«Чимён» ҳудудида жойлашган ресторан ёниб кетди

13:42 10 Июнь 2025 Жамият
82 0

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Чимён» МФЙ ҳудудида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 10 июнь куни соат 01:32 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Чимён» МФЙ ҳудудида жойлашган ёғочли конструкция материалидан қурилган ресторанларнинг бирида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Мазкур мурожаатга асосан, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:13 да ўраб олинган ва соат 04:20 да тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида рестораннинг тахминан 300 кв.м майдонда томи, шифти, ички қисми ва жиҳозлари ёнган.

«Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда», — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?