Улар амалиётчини раҳбар этиб тайинламоқда — Трампнинг кадрлар бўйича янги қарори баҳс-мунозарага сабаб бўлди

13:22 10 Июнь 2025 Дунё
92 0

Фото: AP

АҚШда президент Дональд Трампнинг кадрлар бўйича янги қарори юзасидан баҳс-мунозара авж олди. Гап шундаки, Оқ уй раҳбари 22 ёшли Томас Фьюгейтни Миллий хавфсизлик департаменти қошидаги терроризмнинг олдини олиш маркази раҳбари этиб тайинлаган. Бу ҳақда “ProPublica” нашри хабар тарқатди.

Фьюгейт атиги бир йил олдин Техас университетини тамомлаган. “The Daily Beast” нашрининг ёзишича, бундан олдин у ярим кунлик вақтида ландшафт дизайнери ва супермаркетда ишлаган. Унинг давлат органларидаги фаолияти фақат 2025 йил февралида — махсус ёрдамчи сифатида бошланган. Тажрибаси йўқлигига қарамай, у энди АҚШдаги экстремизмнинг олдини олишга қаратилган 18 миллион долларлик дастурни назорат қилади

Департаментнинг ўзи бу тайинлов Фьюгейтнинг “муваффақиятли иши” асосида амалга оширилганини даъво қилмоқда. Бироқ экспертлар бунга шубҳа қилмоқда.

“Балки у 21 ёшида бутун бир бўлимни бошқариш учун зарур бўлган нарсага эга вундеркинддир. Аммо бу даргумон. Улар шунчаки амалиётчини раҳбар қилиб қўяётганга ўхшайди”, — дейди “ProPublica”нинг узоқ йиллик тадқиқотчилардан бири.

Таҳлилчилар миллий хавфсизлик бўйича бундай нуфузли лавозим сиёсий сабабларга кўра берилишидан қўрқишади. Хабарларга кўра, Фьюгейт Трампнинг сайловолди кампаниясида фаол иштирок этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?