Давлат хавфсизлик хизмати Call-маркази ишга тушди

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади, деб хабар бермоқда ташкилот ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.
Марказ қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатларни қабул қилади:
- Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида;
- Давлат чегарасини қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;
- Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;
- терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;
- қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;
- давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;
- миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;
- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.
Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида белгилаб қўйилган ва тергови ДХХ ваколатига киритилган Жиноят кодексининг 150-163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.
«Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамизки «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасига асосан, мазкур қонунни бузганлик, худди шунингдек, туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Андижон вилояти ҳокими 15 ёшли қизни зўрлагани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берилди
- Сурхондарёдаги бозорда бегона аёл 3 ёшли қизчани пичоқлади
- Темир панжара ортидаги тарих ҳақиқати
- CEFR имтиҳонининг ўтказилиш саналари маълум бўлди
- «Work and Travel» дастурида иштирок этувчи талабаларга фоизсиз қарз берилади
- Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари қачондан кучга киради?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг