Маҳоратли шахматчимиз Ўзбекистон терма жамоаси сафига қайтди

Ўзбекистонлик истеъдодли шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон терма жамоаси сафига қайтди. Бу ҳақида «UzChess» хабар берди.
Унга кўра, Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ федерациясидан Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган. «Спортчимизнинг бу қарори Ўзбекистон шахматини жаҳон миқёсида янада кучайтириш учун хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Маълумки, Тоҳиржонова 2021 йилдан бери АҚШдаги Миссури университетида таълим олиш билан бирга мазкур илм даргоҳи шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
Аввалроқ, Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев Гулруҳбегимни Ўзбекистон терма жамоасига қайтариш ниятида эканлигини таъкидлаганди.
«Гулруҳбегим барибир Ўзбекистонга керак, у яхши ва салоҳиятли шахматчи. Унга Ўзбекистонга қайтиш таклифини берганмиз. Унинг юзи ёруғ бўлиб, Ўзбекистон терма жамоасида 2026 йили Тошкент мезбонлик қиладиган шахмат Олимпиадасида иштирок этса, бундан фақат хурсанд бўламиз», — деганди Саъдуллаев.
Таъкидлаш жоизки, Тоҳиржонова 2022 ҳамда 2024 йилги шахмат Олимпиадаларида Ўзбекистонга қарши дона суришдан бош тортиб, кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборига тушган ҳамда қўлловларига сазовор бўлган эди.
«Ўз ватаним шарафини ҳимоя қилишдан жуда хурсанд бўлардим, аммо ҳозирги шароитда шахсий ривожланиш учун мамлакатни тарк этишга қарор қилдим. Агар федерацияда ўзгаришлар бўлса, албатта, қайтиб келиб, ватаним шарафини ҳимоя қиламан», — деганди Тоҳиржонова.
Маълумот учун, Гулруҳбегим 2024 йилда шахмат бўйича Халқаро спорт устаси унвонини қўлга киритиб, бу унвонга эга чиққан илк ўзбекистонлик шахматчига айланган.
Бундан ташқари, у 2023 йилнинг август ойида АҚШда «Йилнинг энг яхши аёл шахматчиси» мукофоти билан ҳам тақдирланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг