Иштихонда прокуратура ташаббуси билан боғча қурилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Ўзбекқўрғон маҳалласи туман марказидан 35 километр узоқ масофада жойлашган. Аҳолиси 4200 нафардан ортиқ мазкур ҳудудда шу пайтгача бирорта давлат боғчаси йўқ эди. Биттагина хусусий боғча фаолият кўрсатарди. Боғча етишмаслиги болаларнинг вақтини тўғри ташкил қилиш, аҳолини иш билан таъмирлаш сингари муаммоларни келтириб чиқарарди.
Самарқанд вилояти прокуратураси ташаббуси билан Иштихон туманининг энг олис ҳудудларидан бири Ўзбекқўрғон маҳалласида 200 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қуриб берилди.

Янги йил байрами арафасида ушбу маҳалла аҳли ҳамда болажонларга совға сифатида фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида вилояти прокуратураси, туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллар иштирок этди.
— Мазкур боғча прокуратуранинг депозит ҳисоби, ҳомийлар кўмаги билан жами 7 миллиард сўм маблағ эвазига қурилди, — дейди вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Жаҳонгир Умаров. — Икки қаватли бинода тарбияланувчилар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратилган. Ҳовлида ўйин майдончалари ташкил қилинган. Вилоят прокуратураси ёрдами билан ушбу боғчанинг қурилиши кўп муаммоларга ечим бўлди. Янги иш ўринлари очилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг