Можрумда очиқ осмон остидаги этнотуристик маскан ташкил этилади
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан молиялаштирилган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон миллий университети томонидан Жиззах вилоятида «Тарихий объектлар ва табиий масканлар уйғунлиги асосида Фориш тумани туристик салоҳиятини ошириш» номли амалий лойиҳа бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида университетнинг Тарих факультети «Археология» кафедраси профессор-ўқитувчилари жорий йилнинг август ноябрь ойларида Фориш туманида ўтказган дала этнографик ва археологик тадқиқотлари даврида туманнинг туристик салоҳиятини ошириш мақсадида Ухум, Можрум, Гараша, Осмонсой, Учқулоч, Андаген, Эгизбулоқ, Қоратош каби қишлоқлари яқиндан ўрганилди. Айниқса Можрум қишлоғида тарихий-этнографик манзиллар яхши сақланган бўлиб, у ерда яшаётган турли этник ва этнографик гуруҳлар ўзларининг анъанавий турмуш тарзини бугунги кунга қадар яхши сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Можрум қишлоғида этнографик туризмни ривожлантириш орқали тарихий маданият жойларига, этнографик қишлоқ муҳитига ташрифларни йўлга қўйиш орқали Фориш туманида туризм маршрутларини ишлаб чиқиш ва турпакетларни таклиф қилиш борасида ишлар бошлаб юборилган. Можрум қишлоғининг бой этнографияси, анъанавий моддий ва маънавий маданияти «Можрум» очиқ осмон остидаги этнотуристик маскан жорий этилишида асос бўлмоқда.
Айниқса, Можрумнинг гўзал табиати ва бугунги кунга қадар қишлоқларда сақланаётган фольклор маросимлар, маҳаллий аҳоли томонидан фойдаланилаётган анъанавий темирчилик, тегирмончилик каби ҳунармандчилик турлари сайёҳлар учун ҳақиқий маънодаги экзотикани тақдим эта олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг