Риштонда Польша университети филиали очилади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Яқинда Риштон туманида Польшанинг Адам Мицкеевич номидаги университети филиалини очиш бўйича келишувга эришилган эди.
Айни кунларда шу университетнинг Шарқшунослик институти директори ўринбосари Мариуш Маршевски бошчилигидаги делегация Риштон туманида бўлди. Учрашувда польшалик меҳмонлар иштирокида лойиҳани амалга ошириш бўйича юзма-юз мулоқот ўтказилди.

— Учрашувда Польша делегацияси билан туманимизда Риштон—Польша савдо уйи, Поляк тили ва маданият марказини ҳамда университетнинг иккита факультетини очишга келишиб олинди, — дейди Риштон тумани ҳокими ўринбосари Абдусалом Сиддиқов. — Бу икки томонлама савдо, тадбиркорлик, маданият ва таълим соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг