Термиз халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг 17-18 октабрь кунлари Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Айни пайтда Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказиладиган икки кунлик халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.
Анжуманда мамлакатимизнинг кўзга кўринган исломшунос олимлари, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилари, шунингдек, Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатлардан ташриф буюрган 50 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар мазкур халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этмоқда.
Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳамда дунёнинг ўнга яқин давлатидан ташриф буюрган таниқли олим ва уламолар қатнашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, анжуманнинг биринчи кунида халқаро илмий-амалий анжуман очилиш маросими, халқаро анжуман ялпи йиғилиши, шуъбалар йиғилишлари, хорижлик уламолар иштирокида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази талабалари билан учрашув, ёпилиш маросими ҳамда бошқа қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг