Ҳасанбой Дўсматов 2, Муроджон Аҳмадалиев эса 3 поғона пастлади. Янгиланган WBO рейтингида 7 нафар боксчимиз жой олган
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) сентябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида кўриш мумкин.
Қайд этилишича, рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олган бўлиб, биргина юртдошимиз рейтинг етакчиси бўлиб турибди.
Хабар берилишича, Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): ўтган ойдагидан 2 поғона пастлаб, 10-ўринга жойлашган бўлса, Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси — 50,8 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 4-ўринни қайд этди.
Шунингдек, истеъдодли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси — 55,3 кг) ўтган ойдагидан 3 поғона пастлаб, 8-ўринга тушиб кетди. Яқиндагина Россияда жанг ўтказган Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси — 55,3 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 5-ўрингача кўтарила олди.
Шаҳрам Ғиёсов (ярим-ўрта вазн тоифаси — 66,6 кг) ўтган ойдаги каби вазн пешқадами бўлиб қолди. У сўнгги ойларда етакчиликни ҳеч кимга бермаяпти.
Рейтингдан жой олган сўнгги икки боксчиларимиздан Бектемир Мелиқўзиев (супер-ўрта вазн — 76,2 кг) ўтган ойдагидан 2 поғона пастлаб, 11-ўринга жойлашган бўлса, Баҳодир Жалолов (супер-оғир вазн — 90,7 кг) ўтган ойдагидек 15-ўринда қолди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг