Ҳиндистон Россияга «дўст» бўлмади. Деҳли Москвага икки марта «йўқ» деган
Ҳиндистон Россиянинг огоҳлантиришларига қарамай, Украинага ўқ-дори етказиб беришда давом этмоқда. Реутерс хабарига кўра, Россия икки марта хавотир билдириб, хат жўнатган, бироқ Ҳиндистон буни тўхтатишдан бош тортган. Бу ҳақда «Newsweek» маълум қилган.
Маълум бўлишича, ўн йиллар давомида мустаҳкам савдо алоқаларига эга бўлган икки давлат ўртасидаги зиддиятни кучайтириб юборди. Ҳиндистон расмийлари буни ошкора рад этган бўлса-да, Ҳиндистон Украинага артиллерия снарядлари ва бошқа ўқ-дориларни жўнатаётгани тахмин қилиняпти.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рандхир Джайсвал январ ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу даъволарни рад этди. Шунга қарамасдан, божхона маълумотлари шуни кўрсатадики, Ҳиндистон ўқ-дори ишлаб чиқарувчилари Украинани қўллаб-қувватловчи Европа мамлакатларига ўқ-дорилар қисмларини экспорт қилган.
Россия йиллар давомида Ҳиндистонга ҳарбий техника, жумладан, ҳарбий кемалар ва қурол-яроғ етказиб берувчи йирик давлат бўлиб келганди. 2019 йилдан 2023 йилгача Россия қурол экспортининг 36 фоизи Ҳиндистонга тўғри келган. Шунга қарамай, хабарлар Ҳиндистон Россия қуролларидан воз кечишни бошлаганини кўрсатмоқда.
Ҳиндистон, шунингдек, Россиянинг асосий нефт харидорларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, Деҳли Москва нефти учун тўлов амалиётини ўзгартираётгани ҳақида белгилар мавжуд. Украинага ўқ-дори етказиб берганига қарамай, Ҳиндистон Европага қурол етказиб беришни тўхтатиш чораларини кўрмади. Хабар қилинишича, Украинага юборилган ўқ-дорилар мамлакатга экспорт қилинган умумий қурол-яроғнинг 1 фоизидан камроғини ташкил қилади.
Бош вазир Нарендра Моди Украина-Россия можаросини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини билдириб келади. Шунингдек, у Путиндан Россия армиясида хизмат қилаётган ҳиндистонлик фуқароларнинг ватанга қайтишига рухсат беришни сўраганди.
Яқинда Путин Модининг илтимосига жавоб бериб, ўнлаб ҳиндистонликларни Россия армиясидан бўшатган. Зеленский эса Модини июл ойида Москвага қилган ташрифи учун танқид қилиб келади. Ҳозирча рус томонининг Ҳиндистонга берадиган дипломатик жавобининг шакли номаълум, аммо бунга жавоб берилиши мумкин.
Аввалроқ, Будапештдаги энг муҳим кунда Ўзбекистон Ҳиндистонга қарши саф тортиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг