Самарқандда содир бўлган ЙТҲда «Nexia-2» тўлиқ ёниб кетди

13:04 04 Сентябр 2024 Жамият
206 0

Фото: Самарқанд ЙҲХБ

Самарқанд шаҳрида ёнилғиси тугаб, тўхтаб қолган «Волга»га урилган «Nexia-2» ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 4 сентябрь куни соат 9:50 лар атрофида Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида содир бўлган. «Nexia-2» русумли автомашина ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг томонида ёнилғиси тугаб, тўхтаб турган «Волга»нинг орқа қисмига келиб урилган.

Название

Оқибатда «Nexia-2» машинасида ёнғин содир бўлган. Аланга зудлик билан Самарқанд шаҳар ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Қайд этилишича, ёнғин туфайли тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

«Ҳозирда ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Миробод туманида устунга урилган «Cobalt» ёниб кетгани хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?