Қашқадарёда 1 миллиард сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фото: “Ўзэнергоинспекция”
Қарши туманида 1 миллиард сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Қарши тумани Наврўз МФЙда фаолият юритаётган автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаси масъул шахслари электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алмаштириб, дастурга киритмагани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард 85 млн сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди”, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг