5 йилдан бери битта тушунча қонунчиликка киритилмаяпти. Ниҳоят бу амалга ошиши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг 2024 йил 1 июль куни навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, жаҳон миқёсида ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган айни замонда электрон (рақамли) ашёлар далилларнинг янги тури сифатида намоён бўлиши ушбу бирикманинг (электрон далиллар) қонун ҳужжатларига киритилишига сабаб бўлди.
«Таҳлилларга кўра, бугунги кунда миллий процессуал қонунчилик ҳужжатларида электрон (рақамли) далиллар тушунчаси, улардан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари ва шу билан боғлиқ масалалар тартибга солинмаган. Ҳатто электрон далилларга қандай маълумотлар киритилиши қонунчиликда белгиланмаган. Бу эса ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб кибермаконда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сони ортишига сабаб бўлмоқда», дейилади хабарда.
Қонун лойиҳаси билан бир қатор кодекс ва қонунларимизга электрон (рақамли) далилларни аниқлаш, тўплаш, тақдим қилиш, текшириш, баҳо бериш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу жараёнда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш билан боғлиқ тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, қонунчилик палатаси депутатлари ушбу «электрон далиллар» тушунчасини 2019 йилдан бери қонун ҳужжатларига киритишга ҳаракат қилади. Шунга қарамасдан ҳалигача бунга эришилмади.
Аввалроқ палатанинг мажлисида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг