Навоийда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Навоийда бир неча инсоннинг ўлими билан боғлиқ даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»нинг вилоят ЙҲХБдаги манбаси хабар берди.
Билдирилишича, кеча, 9 июнь куни соат 15:00 лар атрофида Нурота туманига кираверишдаги Деҳибаланд қишлоғи ҳудудидан ўтган «Навбаҳор-Нурота» йўлида ЙТҲ содир бўлган.
Ушбу йўлда ҳаракатланиб бораётган «Gentra» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда кетаётган «Damas» машинасини қувиб ўтмоқчи бўлган вақтида қарама-қарши томондан келаётган «Onix» билан тўқнашган.
Оқибатда «Onix» машинаси салонида бўлган бир оиланинг 5 нафар аъзоси: 36 ёшли эркак, унинг 58 ёшли онаси, турмуш ўртоғи, 2 ёшли ўғли ҳамда 2 ойлик қизи, шунингдек, «Gentra» ҳайдовчиси бўлган эркак вафот этган.
Аниқлик киритилишича, ЙТҲ қурбонларининг икки нафари воқеа жойида, 4 нафари эса шифохонада вафот этган.
Манбага кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг