ҲАМАС исроиллик асирларни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик аёлларга алмашишни таклиф қилмоқда

Фото: Reuters
ҲАМАС (Ғазо секторида ҳукмронлик қилувчи Фаластин исломий ҳаракати ва сиёсий партияси) жангларда асирга олинган исроилликларни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик аёлларга алмаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Туркиянинг “Hurriyet“ газетаси хабар бермоқда.
ҲАМАС томонидан таъкидланишича, алмашиш таклиф қилинаётган фаластинлик маҳбуслар жангари эмас. Нашрнинг ёзишича, ташкилот жами беш мингдан ортиқ одамни мажбурий ўт очишни тўхтатиш шарти билан алмашиш ташаббуси билан чиққан.
Аввалроқ ҲАМАС гаровга олинган исроиллик икки болали аёлни озод қилгани ҳақида хабар берган эди.
Олдинроқ, Исроил Мудофаа кучлари Ғазо тинч аҳолисини хавфсизлиги учун жанубий ҳудудларга эвакуация қилишга чақирганди. Шунингдек, тинч аҳолидан Исроил билан чегарага яқинлашмаслик сўралди. БМТ маълумотларига кўра, кўчириш учун 24 соат вақт берилган. Бу ерда гап 1,1 миллион фаластинлик ҳақида бормоқда.
Бунга жавобан ҲАМАС Ғазо сектори шимолидаги аҳолини уйда қолишга ва Исроил расмийлари олиб бораётган бу психологик урушга қарши қатъийлик кўрсатишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг