Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг самимий мулоқоти Хоразмда давом этди — Фоторепортаж

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

02:43 20.07.2024
Қирғизистон раҳбари Хивадаги йирик гиламчилик корхонаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров "Хива гиламлари" комбинатида бўлди.

18:06 19.07.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари самарали музокаралар якунларини юқори баҳоладилар

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.

18:53 18.07.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари янги кооперация лойиҳаларига старт бердилар

Икки томонлама музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.

16:57 18.07.2024
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

16:18 18.07.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда икки мамлакат ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

15:49 18.07.2024
Ўзбекистон Президентининг таклиф ва ташаббуслари ШҲТ фаолиятини янги мазмун билан бойитибгина қолмай, бутун инсониятнинг фаровонлиги учун ҳам хизмат қилади

Яқинда Остонада ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув халқаро майдонда катта қизиқиш билан кутиб олинди.

13:58 18.07.2024
Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги сайланган Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат давомида икки давлат етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги интилишлари қатъий эканини тасдиқлаган.

23:00 17.07.2024
Биринчи ярим йилликдаги иқтисодий натижалар ва йил якунигача мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 17 июль куни ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

17:32 17.07.2024
Ҳукуматда янги тузилма ташкил қилинади

Хабар берганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

13:42 17.07.2024
Қирғизистон Президенти 2 кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

13:14 17.07.2024
Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот қилди

Етакчилар олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилган.

12:53 15.07.2024