Қирғизистон раҳбари Хивадаги йирик гиламчилик корхонаси билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров "Хива гиламлари" комбинатида бўлди.
2020 йилда ташкил этилган мазкур корхонада йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Хитой, Россия, АҚШ, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Европанинг етакчи давлатлари технологияси билан жиҳозланган замонавий комбинатда бугунги кунда 750 киши меҳнат қилмоқда.
Президентлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоурумини, шунингдек, комбинат ҳудудида ташкил этилган "Made in Uzbekistan" бренди остидаги саноат маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирдилар.
Тегишли вазирлик ва идораларга ўзаро тажриба алмашиш, кооперация ва савдони ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг