«Зулфия» мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди

Фото: Президент Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорига кўра, талабгорлар 8 та йўналиш — фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва жамоатчилик фаолияти бўйича танловлар орқали сараланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу мукофот ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги ютуқлари учун берилади.
Ёʻналишлар бўйича ҳар бир ўринга муносиб талабгорларни танлаш 3 босқичда амалга оширилади. Хусусан, биринчи босқичда туман (шаҳар) босқичи ўтказилади ва бу ҳар йили 2 сентябрдан 20 октябрга қадар давом этади.
Кейинги даврда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтади. Ушбу босқич учун 21 октябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилади.
Сўнгги Республика босқичи 1 декабрдан 31 декабрга қадар ўтказилади.
Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига — жами 28 нафар талабгорга берилади.
«Совриндорларга мукофотланганлик ҳақидаги диплом, кўкрак нишони ҳамда БҲМнинг 50 баравари миқдоридаги пул мукофоти ҳар йили 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида тантанали вазиятда топширилади», дейилади хабарда.
Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг