Журналистлар учун энг қонли давр: 2024 йилда қанча ОАВ вакили ҳалок бўлган?

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг (CPJ) чоршанба куни эълон қилган ҳисоботига кўра, 2024 йилда қўмита иш бошлаган даврдан буён энг кўп ОАВ вакили ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти Яқин Шарқда ўлдирилган.
Ўтган йил давомида жаҳон бўйича камида 124 нафар оммавий ахборот воситаси ходими ҳалок бўлди. Ушбу ўлимларнинг қарийб 70 фоизида (82-нафар) Ғазо ва Ливандаги Исроил ҳарбийларининг қўли бор.
Исроил мудофаа кучлари оммавий ахборот воситалари ходимлари нишонга олинганини рад этиб, фаол жанговар зонада ҳаракат қилиш хавфли бўлиши табиий эканлигини таъкидлаган.
CPJ ҳисоботида айтилишича, дунё бўйлаб камида 24 журналист ўтган йил давомида касби туфайли қасддан ўлдирилди. Ўлимларнинг 10 нафари Исроил билан боғлиқ, яна 14 нафари Гаити, Мексика, Покистон, Мозамбик, Ҳиндистон, Ироқ ва Суданда қурбон бўлди.
Қўмита бош директори Жоди Гинсберг Исроилни аскарларнинг журналистларни ўлдириши юзасидан суриштирувни секин олиб боришда, айбни жабрланганларга ағдаришда ва ўз ҳарбийларини жавобгарликка тортиш мажбуриятини эътиборсиз қолдиришда айблади.
Таъкидлаш жоиз, ўтган йилги қурбонлар сони 2007 йилги рекорддан ҳам ошиб кетди. Ўшанда АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларида 113 нафар журналист ҳалок бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг