ЖССТ: Дунё аҳолисининг саккиздан бир қисми семизликдан азият чекмоқда
Ҳозир сайёрамиз бўйича 1 миллиарддан ортиқ одам семиришдан азият чекмоқда. Бу — Ер шари аҳолисининг ҳар саккиз нафардан бири дегани. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, мазкур кўрсаткич 1990 йилга нисбатан икки баравар кўп.
Энг юқори ўсиш динамикаси ёшлар ўртасида қайд этиляпти. Хусусан, дунё бўйича 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ҳамда ўсмирлар орасида семириш ҳолатлари тўрт баравардан кўпроқ ошган.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесус фикрича, бу глобал муаммонинг энг оқилона ечими — соғлом турмуш тарзи. Тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали ортиқча вазндан халос бўлиш ҳамда семизликнинг олдини олиш мумкин. Шунда, ўз-ўзидан юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва саратонга чалиниш ҳолатлари ҳам кескин камаяди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг