Жозе Моуриньо янги жамоада иш бошлаши мумкин
Португалиялик таниқли мутахассис Жозе Моуриньо фаолиятини «Бенфика» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 16 сентябрь УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи доирасида Португалиянинг «Бенфика» клуби Озарбайжоннинг «Қорабоғ» жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу воқеадан сўнг «Бенфика» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Бруно Лажени истеъфога чиқарди.
Романонинг ёзилишича, эндиликда жамоа бошқарувига айни вақтда ишсиз юрган Жозе Моуриньо таклиф этилмоқда. Қайд этиш керакки, Моуриньо учун ушбу клуб нотаниш эмас, мутахассис 2000 йилда бир муддат «Бенфика»ни бошқарган.
Маълумот учун, Жозе Моуриньо фаолияти давомида «Челси», «Интер», «Реал Мадрид», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенҳэм», «Рома» каби клубларни бошқарган. Унинг сўнгги жамоаси Туркиянинг «Фенербахче» клуби бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг