Жозе Моуриньо Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби бош мураббийи бўлди

16:57 02 Июнь 2024 Спорт
744 0

Фото: “Dailypost”

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Туркиянинг “Фенербаҳче” жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда турк клубининг Х саҳифасида маълум қилинди.

Туркия чемпионати Моуриньонинг фаолиятидаги бешинчи чемпионати бўлади. 61 ёшли мутахассис бунга қадар “Порту”, “Бенфика” (Португалия), “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенҳэм” (Англия), “Реал Мадрид” (Испания), “Интер” ва “Рома” (Италия) каби топ клубларни бошқарган.

Жорий йилнинг январь ойи ўрталарида “Рома”дан ишдан бўшатилганидан бери клубсиз қолган мураббий Истанбул клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, “Фенербаҳче” миллий лигада 99 очко билан вице-чемпион сифатида мавсумни якунлади. Жамоа 102 очко тўплаган “Галатасарой”га имкониятни бой бериб, иккинчи ўрин билан кифояланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?