Жозе Моуриньо «Фенербахче» бош мураббийлигидан бўшатилди

Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси бош мураббий Жозе Моуриньони истеъфога чиқарганини эълон қилди. Бунга жамоанинг УЕФА чемпионлар лигаси мусобақасига чиқа олмагани сабаб эканлиги айтилмоқда.
Жорий йилнинг 27 август куни «Фенербахче» саралаш босқичида «Бенфика»га имкониятни бой бериб (0:0, 0:1), Европа лигаси мусобақасида қатнашадиган бўлди. Шу воқеалардан сўнг, жамоа раҳбарияти икки томоннинг ўзаро келишувига кўра, меҳнат битимини бекор қилди.
«Биз 2024/25 йилги мавсумдан буён профессионал футбол жамоамизга мураббийлик қилиб келаётган Жозе Моуриньо билан хайрлашдик. Унга жамоамиз ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», дейилади «Фенербахче» жамоаси тақдим этган пресс-релизда.
Маълумот учун, Жозе Моуриньо Туркия клуби бош мураббийи сифатида 62 та ўйин ўтказди. Уларнинг 37 тасида ғалаба қозонди, 14 та ўйинда дуранг натижа қайд этилди ва яна 11 та ўйинда «Фенербахче»нинг мағлубияти билан якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг