Жорий йил 8-14 апрель кунлари юртимиз бўйлаб «Хон атлас» ҳафталиги ўтказилади

06:04 07 Апрель 2024 Жамият
894 0

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова маълум қилди.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича берилган вазифаларни энг қуйи тизим – маҳалладан бошлаш мақсадида Тошкент вилояти Янгийўл туманининг «Қирсадақ» маҳалласи намунавий иш ташкил этиш учун танлаб олинди.

Ҳозирги кунда Сенат Раиси раҳбарлигида «Қирсадақ» маҳалласида уйма-уй юриш орқали янги бизнес ғояларига эга хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш, лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашилмоқда.

Айни вақтда «Қирсадақ» маҳалласи тажрибаси барча ҳудудларга жорий этилмоқда.

Шунингдек, 2024-2025 йилларда тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?