Жо Байден АҚШ Конгрессини мамлакатда ўқ отар қуроллар назоратини кучайтиришга чақирди

Фото: РИА «Новости»
АҚШ президенти Жо Байден Шимолий Каролина штатининг Шарлотт шаҳрида юз берган отишма фонида Конгрессни қурол назоратини кучайтиришга чақирди.
Американинг Шарлотт шаҳрида отишма душанба куни тушдан кейин содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳуқуқ-тартибот идораларининг 4 нафар ходими ҳалок бўлган, яна тўрт нафари яраланган.
«Биз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак… Бу эса қуролли зўравонлик балосига қарши кўпроқ ҳаракат қилиш демакдир... Конгресс етакчилари ҳужум қуролларини тақиқлашимиз учун саъй-ҳаракатларни кучайтириши, қурол сақлаш хавфсизлиги талабларини, умумий биографик маълумотларни текширишни ва потенциал хавфли одамлардан ўқотар қуролларни вақтинча қўйиш учун умуммиллий қонунни жорий этиш керак», дейилади президент баёнотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг