Жиззахга замонавий автобуслар олиб келинди

20:19 16 Апрель 2025 Жамият
274 0

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Жиззах шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида замонавий автобуслар олиб келиниши давом этмоқда.

Хусусан, "Жиззах Автотранс Сервис" МЧЖ томонидан 8 дона ANKAI русумли автобуслар олиб келинди. Ушбу автобуслар Жиззах шаҳар ички йўналишларига брутто-шартнома асосида бириктирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида "Jizzax orient trans" ХК томонидан 30 дона Zhong тонг русумли автобуслари олиб келинган эди.

Жорий йил якунига қадар Жиззах шаҳрига ташаббускор тадбиркорлар томонидан 52 дона автобуслар олиб келиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер