Жиззахдаги туғуруқхонадан янги туғилган чақалоқ ўғирлаб кетилди

11:36 04 Февраль 2025 Жамият
425 0

Иллюстратив фото

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази Жиззах филиалидан янги туғилган чақалоқ ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

ИИБга кўра, Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарчасида яшовчи аёл ИИОга 2025 йилнинг 28 январь куни дунёга келган ўғил фарзанди номаълум аёл томонидан ўғирлаб кетилгани юзасидан мурожаат қилиб, уни топишда амалий ёрдам сўраган.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 31 январь куни тахминан кечки соат 19:30 ларда 25-30 ёшлардаги юзига тиббий ниқоб таққан нотаниш аёл жабрланувчининг хонасига кириб, «болангизни шифокор кўригига олиб бораман» деб, чақалоқни олиб кетиб қайтиб келмаган.

Чақалоқ шу куннинг ўзида, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар давомида топилган. Мазкур жиноятни содир этган шахс процессуал тартибда қўлга олинган.

«Унга нисбатан тегишли қонуний чора кўрилиши таъминланади», дейилади ИИБ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?