Жиззахдаги шифохонада жанжал кўтарган ака-укалар жазоланди
Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилоятидаги шифохоналарнинг бирида безорилик қилган ака-укалар жазоланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззахдаги шифохоналардан бирига тунги соат 23:40 атрофида турли тан жароҳатлари билан бемор олиб келинган. Беморни кўришга келган 3 нафар шахс укаси ҳақида маълумот бера олмаган ҳамшираларни ҳақорат қилиб, қабул бўлимидаги шиша тўсиқ, компьютер экрани ва эшик ойнасини синдирган.
Улардан бири жанжалга аралашган бир фуқарога тан жароҳати етказган. Бундан ташқари, ака-укалар Ички ишлар ходимларига ҳам қаршилик кўрсатишга уринган.
Суриштирувлар давомида шифохонага тан жароҳатлари билан келтирилган бемор ўзига ўзи пичоқ билан жароҳат етказгани маълум бўлган.
Ҳуқуқбузарларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган. Суд қарори билан 3 нафар ака-уканинг 2 нафарига 15 кун муддатга маъмурий қамоқ, бир нафарига БҲМнинг 12 баравари (4 млн 80 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилган.
Шунингдек, улар юқоридаги ишларни мастлик таъсирида қилганини, ҳушёр ҳолатга келганидан сўнг ҳамма зарарларни қоплагани ва ҳамширалардан узр сўраганини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг