Жиззахдаги шифохонада ҳамшира аёл пичоқлаб кетилди
Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилоятидаги шифохонада ҳамшира бўлиб ишловчи аёл иш вақтида эри томонидан пичоқлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 21:40 да содир бўлган. Ўша куни Зарбдор туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида ҳамшира бўлиб ишловчи 36 ёшли Б.Д. ва унинг турмуш ўртоғи Б.Б. бирлашманинг жонлантириш бўлимида ўзаро жанжаллашган.
Шундан сўнг 37 ёшли Б.Б. ўзи билан олиб келган кичик қайрилувчи пичоқ билан хотининг турли соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Б.Б.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман суди томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 1261-моддаси 5-қисми «в,и» бандлари билан иш қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг