Жиззахда тез ёрдам машинаси пиёдани уриб юборди

Фото: Видеодан кадр
Жиззахда тез тиббий ёрдам машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёлни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 23 май куни соат 8:30 ларда Жиззах шаҳрининг Қассоблик маҳалласидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Унда тез тиббий ёрдам машинаси ҳаракатланиб кетаётиб пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 48 ёшли аёлни уриб юборган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода аёл ва яна бир қиз йўлни кесиб ўтаётганда катта тезликда келган тез тиббий ёрдам машинаси аёлни уриб кетганини кўриш мумкин.
Оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олган ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг