Жиззахда тадбиркор 1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фото: Ҳудудгазтаъминот
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида тадбиркор кўп миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, «Ҳудудгаз Жиззах» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, «Ғаллаоролтумангаз» ГТБ ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Самарқанд кўчасида яшовчи фуқаро хонадонида рудадан рангли металларни ажратиш учун табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган. Сарфланган табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинганида жамият манфаатига 1 миллиард 354 миллион сўмлик зарар маълум бўлган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг