Жиззахда «Nexia-3» ва «Kia» тўқнашди, бир нафар фуқаро жабрланган

Видеодан кадр
Жиззах вилояти Зарбдор туманида «Nexia-3» бошқарувни йўқотиши оқибатида «Kia» билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 7 апрель куни соат 15:30 лар атрофида Зарбдор тумани «Миробод» МФЙ ҳудудидан ўтган А-376 Қўқон-Жиззах автомобиль йўлининг 128-километрида юз берган.
Ўша куни 28 ёшли ҳайдовчи «Nexia-3» русумли автомашинасини Жиззах-Даштобод йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 47 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Kia» русумли автомашинанинг йўлига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Билдирилишича, ушбу ҳодиса оқибатида «Kia» ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Зарбдор тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг