Жиззахда ИИБ ходими 86 ёшли аёлга куч ишлатгани айтилди

Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳрида профилактика инспектори 86 ёшли аёлга нисбатан куч ишлатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 5 сентябрь куни Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Ю қизи ва бошқалар иштирокида қўшниси билан ўзаро жанжаллашиб турган вақтида шаҳар ИИБ профилактика инспектори Ж.Н келиб, уларни қўлини қайириб, тан жароҳати етказгани юзасидан чора кўрилишини сўраб, мурожаат қилган.
Шунга асосан, ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра профилактика инспекторининг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли Жиноят — процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг