Душанбеда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг учрашуви бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Тожикистон Президентини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги самарали бўлгани билан самимий табриклади ҳамда "Марказий Осиё - Россия" форматидаги бўлажак учрашув ва МДҲ саммити муваффақиятли ўтишини тилади.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Икки томонлама ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми, авиақатновлар сони ортиб бормоқда.
Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинув ва сермаҳсул ҳудудлараро алоқаларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик асосий масалалар, шу жумладан жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг